Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5263 (+109) нафарни ташкил этмоқда

2020 йил 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5263 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 1225 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

15.06.2020 5996

Похожие новости