Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бугун мамлакатимизда 162 ҳолатда касаллик қайд этилган.

/uploads/news/photo5438404448121630383.jpg

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугун мамлакатимизда 162 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 127 нафари Карантин муассасаларида, 22 нафари аҳоли орасида (шундан 11 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан), қолган 13 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

:exclamation:Аввал хабар қилганимиздек, бугун 87 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Навоий, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

:exclamation:Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6315 нафар бемордан 4377 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

:exclamation:Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1919 нафар бемордан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 314 нафар, стационар карантинда эса 22 812 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

21.06.2020 5211

Похожие новости