Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган.

Мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 207 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

:red_circle:Аввал хабар қилганимиздек, бугун 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

:exclamation:Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

:bangbang:Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

24.06.2020 2064

Похожие новости