Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 7 МИНГДАН ОШДИ

2020 йил 25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7087 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасида), қолган 1 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 4724 (+39) нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

25.06.2020 1253

Похожие новости