Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 8 035 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

21.07.2020 3650

Похожие новости