Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 29 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40953 (+130) нафарни ташкил этмоқда

Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 37947 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 2701 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

 

29.08.2020 2436

Похожие новости