​​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИ ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙДИ

Халқимиз саломатлиги йўлида матонат билан меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимларини энг улуғ, энг азиз айём - Ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан табриклаймиз! Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi Дарҳақиқат, ўтган даврда юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, сўнгги йилларда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш баробарида, аҳолининг турмуш тарзида ҳам ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Маълумки, 2020 йил бутун инсоният учун синовли йил бўлмоқда. Дунёни хавотирга солиб турган коронавирус пандемияси, афсуски, мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Айни кунларда ватанпарварлик, фидойилик ҳақида сўз юритар эканмиз, биринчи навбатда, мардона меҳнати, билим ва тажрибаси, ибратли фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб, аҳоли саломатлигини асрашда, айниқса, коронавирус инфекциясига қарши курашда жонбозлик кўрсатиб келаётган минг-минглаб тиббиёт ходимлари кўз ўнгимизда намоён бўлади. Энг муҳими, мамлакатимизда ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, уларни рози қилиш йўлидаги мислсиз саъй-ҳаракатларда тиббиёт ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги барчамизни қувонтиради. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор, Мустақиллигимизнинг шонли 29 йиллиги байрами арафасида халқимизни, шу жумладан, фидойи тиббиёт ходимларини улуғ айём билан самимий қутламиз. Зеро, эркин ва фаровон ҳаётимизнинг пойдевори бўлмиш, Мустақиллигимиз билан ҳар қанча ғурурлансак, фахрлансак арзийди!
31.08.2020 908

Похожие новости