Соғлиқни сақлаш вазирлиги: БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА 5 ТА ҲУДУДДА 254 НАФАР БЕМОР “COVID-19”ДАН СОҒАЙДИ

2020 йил 7 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 893 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 83 ёшли А.Д. (эркак) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган ва Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 55 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 186 нафар, Тошкент вилоятида 56 нафар, Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафардан бемор тузалди.

:exclamation:Шундай қилиб, юртимизда 41 531 (+254) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 2 010 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

07.09.2020 3425

Похожие новости