Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 44 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

2020 йил 8 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44107 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 1 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 41594 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 2157 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

08.09.2020 1406

Похожие новости