Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, яна 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 41 898 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 2 297 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

09.09.2020 1360

Похожие новости