Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

2020 йил 11 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 927 (+248) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 47 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 6 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида, 5 нафардан Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак) ҳамда пойтахтлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 42 555 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 2 997 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

11.09.2020 1642

Похожие новости