Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗНИНГ 10 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

2020 йил 16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 776 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 92 нафари Наманган вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 45 058 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 3 313 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

16.09.2020 3544

Похожие новости