Соғлиқни сақлаш вазирлиги: МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 93 ФОИЗЛИГИЧА САҚЛАНИБ ТУРИБДИ

2020 йил 24 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 667 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафардан Бухоро ва Жиззах вилоятларида, 12 нафардан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 49 832 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 3 390 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

24.09.2020 2279

Похожие новости