Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ​​Коронавирус одам териси юзасида тўққиз соатгача яшаши мумкин

Инсон тери юзасида коронавируснинг қанча муддат сақланиб қолиши ҳақида олимлар турли тадқиқотлар олиб боришмоқда. “Clinical Infectious Diseases” илмий журналида чоп этилган япон олимларининг тадқиқотларида айтилича, янги коронавирус одам терисида тўққиз соатгача яшаши мумкин экан.

Тадқиқот давомида Киото префектураси Тиббиёт университети (Япония) мутахассислари турли хил қўзғатувчиларни инсон терисига хавфсиз суриш имконини берадиган моделни яратдилар. Натижада, терида яшай оладиган вирусларни ва уларнинг яшаш муддатини аниқлаш мақсадида шифокорлар терига юз мингга яқин турли хил вирусларни суркашди.

Aниқланишича, коронавируслар бошқа маълум бўлган вирусларга қараганда анча узоқ вақт фаол ҳолатда қолишади.

Маълум бўлишича, грипп вируслари терида икки соатгача хавфли бўлиб қолади. Шунга ўхшаш шароитларда "SARS-CoV-2" коронавирусининг инактивация муддати 6 соатдан 11 соатгача ва ўртача 9 соатгача чўзилди. Шунингдек, шифокорлар металл, шиша ёки пластмасса каби сиртларда коронавируслар бир неча кун давомида фаол туриши мумкинлигини тасдиқладилар.

Эътиборли жиҳати, япониялик мутахассислар очиқ тери ва юзаларни 80 фоизли этанол билан тозалаганда "SARS-CoV-2" зарралари тахминан 15 сонияда нобуд бўлишини пайқашди. Шифокорлар қўлларни сув ва совун билан мунтазам ювиб туриш ва кейинчалик спиртли антисептиклар билан тозалаб туриш зарурлигини таъкидладилар.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

12.10.2020 1992

Похожие новости