Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗНИНГ 11 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

2020 йил 20 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 737 (+130) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг:
:pushpin:20 нафари Наманган вилоятида,
:pushpin:16 нафари Тошкент шаҳрида,
:pushpin:15 нафари Қашқадарё вилоятида,
:pushpin:15 нафари Сирдарё вилоятида,
:pushpin:12 нафари Самарқанд вилоятида,
:pushpin:12 нафари Сурхондарё вилоятида,
:pushpin:11 нафари Жиззах вилоятида,
:pushpin:10 нафари Андижон вилоятида,
:pushpin:7 нафари Хоразм вилоятида,
:pushpin: 7 нафари Фарғона вилоятида,
:pushpin: 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:black_circle:Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 60 717 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

:exclamation:Ҳозирда мамлакатимизда 2 487 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

20.10.2020 1050

Похожие новости