Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ​​ДИАБЕТ МАКТАБЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Шаҳноза АЗИМОВА,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди:


— Қандли диабетга чалинган фарзандларнинг ота-онаси, асосан, нималарга эътибор қаратиши керак?

— Фарзандига касаллик ташҳиси қўйилган хар бир ота-она борки, дастлаб руҳий тушкунлика тушади. Шу жумладан, ўсмирлар ҳам. Оиладан маълум бир чекловлар, тартиблар талаб қилинади. Биз шифокорлар дастлабки кунларданоқ тўғри тавсия берсак, қандли диабет касаллигининг асосини тушунтира олсак, албатта, руҳий далда берсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Дастлабки кўникмаларни ота-оналар ҳозирда барча вилоят эндокрин диспансерлари қошидаги, жумладан, фаол иш олиб бораётган ўз-ўзини назорат қилиш — диабет мактабларида олишлари лозим.

Диабет мактабларида касалликни назоратида барча жиҳатлари қамраб олинади. Яъни: қандли диабетнинг келиб чиқиши, ўз-ўзини назорат қилиш, даволаш — инсулинотерапияси, жисмоний фаоллик, овқатланиш тизимининг ўзига хос тарафлари батафсил ёритилади, маҳорат дарслари олиб борилади.

Ота-оналарга ушбу касалликка чалинган болалар ва ўсмирлар билан мулоқот давомида қўйилган талаблар:

:pushpin:доимий, кунига 5-6 марта қонда гликемик назорат;
:pushpin: қанд миқдорини мақсадли кўрсаткичларда ушлаб туриш;
:pushpin:инсулин терапиясини шифокор тавсиясиси асосида олиб бориш;
:pushpin: овқатланиш тизимига алоҳида аҳамият бериб НБ тизимида овқатланиб, инсулин дозасини НБ миқдорига монан қабул қилиш;
:pushpin: жисмоний фаолликка қарши кўрсатмалар бўлмаганда
доимий шуғулланиш.

—Қандли диабетга чалинган болаларнинг кунлик рациони қандай бўлиши керак?

—Ўсмирларда қандли диабет ҳолатида хам овқатланишга бўлган талаб физиологик миқдорда қолади. Фақат нон бирлиги тизими асосида овқат таркиби ҳисобланади ва секин сўриладиган углевод махсулотлар кўпроқ истеъмол қилинади.

Демак ёғлар, углеводлар, оқсиллар физиологик талаб асосида қабул қилинади. Жисмоний фаоллик инсулинга бўлган сезгирликни оширади. Кунлик инсулин миқдорини камайишига сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

26.11.2020 1121

Похожие новости