Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Андижон вилояти
=======================

:arrow_forward: «УРОЛОГИЯ ЎҚУВ МАРКАЗИ» ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жараёнда урология бўлими ҳам таъмирланиб, эндоурологик операциялар учун замонавий заллар қурилди. Шунингдек, бўлимга 6 турдаги жами 8 миллиард 171,6 миллион сўмлик замонавий текширув ва операцион ускуналар билан жиҳозланди.

Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг GIZ Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти орасида тузилган шартнома асосида Германия-Ўзбекистон ҳамкорлигидаги «Урология ўқув маркази» ташкил этилди. Марказда ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали маҳорат дарслари, тренинглар, семинарлар ташкил этиш, мастер-класслар ўтказиш ва эндоурология бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
———————————————

:arrow_forward: ПАХТАОБОД ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ ИШ БОШЛАДИ

Пахтаобод туманининг Терактаги маҳалласи ҳудудида жойлашган, 5 та МФЙда истиқомат қилувчи 12 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган 52-оилавий поликлиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2 млрд. 700 минг сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган масканда 56 нафар ходимлар фаолият олиб борадилар. Оилавий поликлиникага хизмат учун тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди. Очилиш маросимида Пахтаобод туман ҳокими М. Бозоров, Пахтаобод туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н. Муҳитдинов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
—————————————-

:arrow_forward:БАЛИҚЧИ ТУМАНИДАГИ ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Балиқчи туман Тумор оилавий шифокор пунктида "Бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолиятида янги механизмларни жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш" мазвусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Балиқчи туманининг Авесто, Кўл, Эски Марказ маҳаллаларида олиб борилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди, аҳоли саломатлигининг кўрсаткичларини қайд этиш ва тиббий хатловни олиб бориш, вилоят ҳокимининг "Бир оилада бир кун- оила аъзоларининг барчаларини саломатлигини ўрганиш" ташаббусини ташкил этиш жараёнлари муҳокама қилинди, оила шифокорлари ва оила ҳамшираларининг фаолияти ҳақидаги фикрлари тингланди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

18.01.2021 802

Похожие новости