Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ниқобсиз юрманг!

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Бухоро вилоятининг бир неча туманларида соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хизмат сафари доирасида Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ҳамроҳлигида Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида бирлашманинг шошилинч тиббий ёрдам бўлими кўздан кечирилди. 

Қоракўл тиббиёт бирлашмаси таркибида туманлараро юрак-қон томир марказини ташкил қилиш, қўшимча палаталар, операцион блок ҳамда диагностик бўлимлар учун бино қурилиши ва шошилинч хизматни алоҳидалаш имконини яратиш ишлари билан танишдилар. 

Батафсил Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

24.01.2021 832

Похожие новости