Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Кеча 113 кишида коронавирус аниқланди. 2021 йил 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81559 (+113) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
:pushpin:1 нафари Бухоро вилоятида,
:pushpin:2 нафари Қашқадарё вилоятида,
:pushpin:2 нафари Самарқанд вилоятида,
:pushpin:4 нафари Фарғона вилоятида,
:pushpin:1 нафари Хоразм вилоятида,
:pushpin:7 нафари Тошкент вилоятида,
:pushpin:96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:recycle:Кеча кун давомида:
:pushpin:Тошкент вилоятида 8 нафар,
:pushpin: Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79949 (+65) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

:exclamation:Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 988 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib
 

23.03.2021 566

Похожие новости