Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Кеча коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг:
:pushpin:2 нафари Андижон вилоятида,
:pushpin:3 нафари Бухоро вилоятида,
:pushpin:2 нафари Наманган вилоятида,
:pushpin:2 нафари Сирдарё вилоятида,
:pushpin:1 нафари Сурхондарё вилоятида,
:pushpin:1 нафари Фарғона вилоятида,
:pushpin:1 нафари Хоразм вилоятида,
:pushpin:19 нафари Тошкент вилоятида,
:pushpin:115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:black_circle:Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.

:recycle:Кеча кун давомида:
:pushpin:Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
:pushpin:Бухоро вилоятида 6 нафар,
:pushpin:Жиззах вилоятида 2 нафар,
:pushpin:Тошкент вилоятида 22 нафар,
:pushpin:Тошкент шаҳрида 101 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80799 (+132) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

:exclamation:Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1255 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

30.03.2021 539

Похожие новости