РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

Шу
билан бирга 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

——————————————

???? :red_circl“қизил” тоифадаги ҳудудларда:

  • :heavy_minus_sign: якка тартибдаги ҳунармандчилик;
  • :heavy_minus_sign: автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
  • :heavy_minus_sign: электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
  • :heavy_minus_sign: ижара ва лизинг хизматлари;
  • :heavy_minus_sign: бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;


——————————————-

???? “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

  • :heavy_minus_sign: риэлторлик фаолияти;
  • :heavy_minus_sign: реклама ва маркетинг фаолияти;
  • :heavy_minus_sign: хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
  • :heavy_minus_sign: меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
  • :heavy_minus_sign: парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.


Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

————————————-

???? “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

  • :heavy_minus_sign: очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  • :heavy_minus_sign: компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
  • :heavy_minus_sign: музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
  • :heavy_minus_sign: ветеринария хизматлари;
  • :heavy_minus_sign: биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

15.05.2020 2143

Похожие новости