РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

???? “яшил” тоифадаги ҳудудларда :heavy_minus_sign: Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

???? “сариқ” тоифадаги ҳудудларда :heavy_minus_sign: соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

ed_circle:???? “қизил” тоифадаги ҳудудларда :heavy_minus_sign: автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi

15.05.2020 697

Похожие новости