Ru De En

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли Қарори

Кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган.

"Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурини амалга оширишнинг соғликни саклаш борасидаги устувор вазифа ва йўналишлари сифатида фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кексалар ва ногиронларни амбулатория шароитида даволашда имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлашни такомиллаштириш белгиланган.
 
Давлат дастури мутасадди вазирликлар ва ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таклифларини, шу жумладан, давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга оширишда кексаларнинг ҳаёт тарзини янада яхшилашга, ижтимоий ва тиббий хизмат
кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 204-сонли қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати ва амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш тартиби белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ–2302-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг 25-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни cақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 28 апрелдаги 26, 34-сонли "Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори 2015 йил 30 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2522-1.
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини таъминлаш учун кекса ёшдагиларда кўп учрайдиган касалликларни даволаш учун 31 та фармакотерапевтик гуруҳдаги дори воситалари киритилган (46 та халқаро патентланмаган ном билан) бўлиб, рўйхатга 4 та фармакотерапевтик гуруҳ қўшимча киритилди.
Умумий рўйхат 105 та халқаро патентланмаган номдан иборат дори воситаларини ташкил этиб, дори воситаларининг 54 та халқаро патентланмаган номлари ушбу тоифа гуруҳларига таъллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг  “Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди. Мазкур қарор билан қўшимчалар киритилди.
1. “Омепрозол” – капсула 20 мг.
2. “Пентаэритритил тертранитрат”- таблетка 10 мг.
3 “Спиринолактон” – таблетка 25 мг.
4. “Пирацетам” – “инъекция учун эритма 200 мг/мл 5 мл дори воситаси дори шакли.
5.“Эмоксипин ” – кўз томчилари 1% 5 мл, 10 мг/мл 1 мл.
6. “Амброксол” – таблетка 30 мг.
7. “Пентоксифиллин”– таблетка 100 мг; 400 мг; 600 мг.
8. “Глимепирид” – таблетка 1 мг; 2 мг.
9. “Финастерид” – таблетка 5 мг.
Давлат дастурини амалга оширилиши ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш яхшиланди.
Ўзбекистон Республикаси Дори воситаларни сифати ва тиббиёт
техникасини назорат қилиш бош бошқармаси.
М.Я. Ибрагимова.
 

© Все права защищены 2017г. E-mail: journal@medicalexpress.uz