Ru De En

Дори воситалари ва биологик фаол қӯшимчалар

Ӯзбекистон Республикасининг 2016 йилнинг 4 январида тасдиқланган янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тӯғрисида» ги қонунининг 3-моддасида белгиланишича: «Дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар) дори препаратлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тӯғрисида»ги Ӯзбекистон Республикаси қонунининг 13-моддасига мувофиқ, дори воситасидан унинг қўлланилишига доир йўриқномага мувофиқ фойдаланилганда одамда кузатиладиган, организм учун бехосдан ва нохуш таъсир кўрсатадиган ножўя реакцияларни аниқлаш, баҳолаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолият сифатида фармакологик назорат белгиланган бўлиб, ушбу фаолият ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Мазкур қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, қуйидагилар Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат рӯйхатидан ўтказилиши лозим:

·       дори воситалари;

·       Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;

·       илгари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари.

Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси томонидан давлат рӯйхатидан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ўрнатилган тартибда тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.

Мазкур қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестри, кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати, Асосий дори воситалари рўйхати, шунингдек Тиббий буюмлар рўйхатида кўрсатилган ахборот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вебсайтига жойлаштирилади.

Мамлакатимизда таркибида витаминлар, поливитаминлар сақловчи дори воситалари, шунингдек, доривор ӯсимликлар асосида ишлаб чиқарилган 400 дан ортиқ дори воситалари рӯйхатга олинган. Улардан 200 дан ортиқ дори воситалари шифокор рецептисиз бериладиган, 200 га яқин дори воситалари шифокор рецепти бӯйича бериладиган, шунингдек 11 та витамин сақловчи 30 та дори шаклидаги дори воситаси Асосий дори воситалари рӯйхатига киритилган.

«Биологик фаол қӯшимчалар (БФҚ) – овқат билан бир вақтда истеъмол қилиш ёки озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига киритиш учун мӯлжалланган табиий (табиий билан бир хил) биологик фаол моддалар» ва «озиқ-овқат маҳсулотлари — инсон томонидан табиий ёки қайта ишланган кўринишда таомга ишлатиладиган (шу жумладан, болаларга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез таом маҳсулотлари), бутилкаларга солинган ичимлик суви, алкоголь маҳсулотлари, озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат қӯшимчалари ва биологик фаол қӯшимчалардир».

Юқорида келтирилганларга мувофиқ, БФҚ турли функционал ҳолатларда углевод, ёғ, оқсил, витамин ва модда алмашинувининг бошқа турларини, одам аъзолари ва одам организми тизимларининг функционал ҳолатини мўътадиллаштириш ва/ёки яхшилаш учун озиқ-овқат ва биологик фаол моддаларнинг қўшимча манбаи сифатида қўлланилади.

Тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ, БФҚ Соғлиқни сақлаш вазирлигида рӯйхатдан ӯтказилиши ва сертификатлаштирилиши лозим.

Овқатланиш организмнинг нормал ӯсиши ва ривожланиши, гомеостаз, инсоннинг ишчанлик қобилияти ва саломатлигини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Овқат — бу миллионлаб моддалар мажмуи бӯлиб, уларнинг ҳар бири муайян биологик фаоллик даражасига эга.

Бугунги кунга келиб инсонларнинг овқатланишида салбий ӯзгаришлар кузатилмоқда. Умуман олганда, овқатланишдаги асосий салбий ӯзгаришлар қуйидагилар:

·       оқсилларни етарли даражада истеъмол қилмаслик;

·       ёғлар (айниқса ҳайвон ёғлари) ва холестеринни керагидан ортиқ истеъмол қилиш;

·       шакар ва туз истеъмолининг ошиб бориши;

·       кӯп тӯйинтирилмаган ёғ кислоталарининг етишмаслиги;

·       витаминлар етишмаслиги, бунинг устига баъзи витаминлар етишмаслигининг нафақат мавсумий, балки йил давомида кузатилиши;

·       катталар ва болалар рационида микроэлементларнинг етишмаслиги;

·       муайян минтақаларда турли макроэлементларнинг етишмаслиги;

·       озиқ-овқат толаларининг етишмаслиги;

·       турли хусусиятларга эга бӯлган биологик фаол моддалар, шу жумладан овқатнинг «минор» деб аталувчи таркибий қисми истеъмол қилинишининг анча камайганлиги.

Нотӯғри овқатланиш натижасида витаминлар алмашинувининг муайян ўзгаришлари рўй бериб, бундай ўзгаришларнинг қуйидаги шакллари аниқланган:

·        витаминлар билан субнормал таъминланиш — витаминлар етишмаслигининг шифохонагача бӯлган босқичи бӯлиб, у муайян витамин иштирокида кечадиган метаболик ва физиологик ўзгаришлар бӯйича аниқланади, клиник белги орқали эмас, балки айрим носпецифик ташқи белгилар (симптомлар) орқали намоён бӯлади;

·        гиповитаминоз — организмда витаминлар миқдорининг эҳтиёжга нисбатан камлиги ҳолати бўлиб, ушбу ҳолат клиник жиҳатдан муайян авитаминозга хос бӯлган алоҳида ва кескин ифодаланмаган ташқи белгилар, шунингдек, гипавитаминознинг хилма-хил турлари учун умумий бӯлган ӯзига хос белгилар орқали намоён бӯлади. Даволаш монопрепарат ёки муайян доза ҳамда тегишли нисбатдаги витаминлар мажмуини сақловчи дори воситалари ёрдамида олиб борилади;

·        авитаминоз — организмда айрим витаминларнинг етарли даражада мавжуд эмаслиги.

Юзага келиши мумкин бӯлган сабаблар — овқатланиш рационининг кескин камайиши, организмга антивитаминлар юқори миқдорининг кириши, овқат ҳазм қилиш тизими, жигар, қалқонсимон безнинг оғир касалликлари.

Даволаш монопрепарат ёки муайян доза ҳамда тегишли нисбатдаги витаминлар мажмуини сақловчи дори воситалари ёрдамида, зарурат туғилганда микроэлементлар, шунингдек ферментлар ҳамда озиқлантирувчи моддаларни қӯшган ҳолда, бир вақтнинг ӯзида ҳамроҳ касалликларни даволаш йўли билан олиб борилади;

·       А витаминининг етишмаслиги (гемералопия, шабкӯрлик) — инсон организмида А витаминининг етишмаслиги сабабли келиб чиқадиган касаллик бӯлиб, бунинг натижасида инсон етарли даражада ёритилмаганлик шароитларида атрофни кӯра олмайди. Ярали касалликлар, мугуз парда (кӯзнинг энг устки тиниқ пардаси) эрозияси (емирилиши) ривожланиши мумкин.

·       Д витаминининг етишмаслиги (рахит) — Д витаминининг етишмаслиги сабабли келиб чиқадиган касаллик.

Д витамини ошқозонда кальцийнинг ӯзлаштирилиши ва унинг организмда тӯғри тақсимланишига ёрдам бериб, у суяк тӯқимасининг ривожланиши, марказий асаб тизими ва бошқа органлар фаолияти учун муҳим аҳамият касб этади. Д витаминининг етишмаслиги, шунингдек, кальций-фосфор алмашинувидаги салбий ўзгаришларнинг оқибати ҳисобланади;

·        РР витаминининг етишмаслиги (Пеллагра) — «уч Д касаллиги» — диарея, дерматит, деменция;

·        цинга — инсон организмида аскорбин кислотаси (С витамини)нинг кескин етишмаслиги сабабли келиб чиқадиган касаллик. С витаминининг етишмаслиги коллаген синтези бузилишига олиб келади, бириктирувчи тӯқима ӯз пишиқлигини йӯқотади. Цинганинг белгилари — лоҳаслик, тез толиқиш, мушаклар фаоллигининг заифлашиши, думғаза ва қӯл-оёқларда (айниқса пастки қисмда) ревматоид оғриқлар, тишлар қимирлаши ва тушиши; қон томирларининг мӯртлиги, милкларнинг қонаши, терида тӯқ-қизил доғлар кӯринишидаги қон қуйилишларининг кузатилиши.

Қуйидагилар БФҚнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларидан фарқланувчи мезонлари ҳисобланади:

·       оптимал физиологик овқатланиш рационига эришиш учун БФҚ қӯллашнинг зарурати;

·       БФҚ реализация қилишни «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тӯғрисида»ги Ӯзбекистон Республикаси қонунининг 21-моддасига мувофиқ, «Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилинишиучун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин».

·       БФҚ фармакологик таъсир кўрсатмаслиги;

·       БФҚда яққол ифодаланган ножўя таъсирнинг мавжуд эмаслиги;

·       БФҚнинг одам аъзолари ва одам организми тизимларининг функционал ҳолатини мўътадиллаштириш ва/ёки яхшилаш учун озиқ-овқат ва биологик фаол моддаларнинг қўшимча манбаи сифатида қўлланилиши.

Юқорида кӯрсатиб ӯтилганлардан келиб чиққан ҳолда, овқатга қӯшиладиган биологик фаол қӯшимчалар дори воситалари эмас, балки ӯсимлик, ҳайвонот ёки минерал хом ашёдан олинадиган табиий ёки табиий моддалар билан бир хил бўлган биологик фаол моддалардир.

Ӯзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дори воситалари ва тиббий техника

сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг дори

воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати маркази бӯлим бошлиғи

М. Я. Ибрагимова


© Все права защищены 2017г. E-mail: journal@medicalexpress.uz