Ru De En

Конкурс 2011

«ТИББИЁТ, ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ЭКОЛОГИЯ»

«ТИББИЁТ, ОНАЛИК ВА БОЛАЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ЭКОЛОГИЯ»

 

ТИББИЁТ ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ЭНГ ЯХШИ ЖУРНАЛИСТИК ВА ИХТИСОСЛАШГАН МАҚОЛА УЧУН.

 

 

 

Танлов ташкилотчилари:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

2. Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллабқувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик жамғармаси.

3. Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги.

4. “Ўзбекистон экология ҳаракати” жамоатчилик бирлашмаси.

5. Амалиётчи врачлар учун мўлжалланган “Medical Express” ихтисослашган тиббий илмий-амалий журнали ва журнал муассиси “Medical Express” ассоциацияси.

Танлов 2012 ийл 1 январдан 1 сентябргача 7 номинация бўйича ўтказилади

Журналистлар ва муаллифлар ўртасида

1.Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг ривожланиб бориши тўғрисидаги энг яхши мақола (оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, беморларга соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида хизмат кўрсатиш, тезкор тиббий ёрдам).

2.Ўзбекистон Республикасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида миллий

тиббиёт фани ва олимлар эришган ютуқлар, миллий фармацевтика ва тиббиёт саноати-

да эришилган марралар ва янги ишланмалар тўгрисидаги энг яхши мақола.

3.Экологик муаммоларни ҳал қилиш оркали, шу жумладан, тиббиёт ходимларининг

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликдаги иштироки асосида оналик

ва болаликни муҳофаза қилиш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларнинг олдини олиш борасидаги энг яхши мақола.

 

Тиббиёт ходимлари ўртасида

1.Экологик муаммоларни ҳал қилиш оркали, шу жумладан, тиббиёт ходимларининг

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликдаги иштироки асосида оналик

ва болаликни муҳофаза қилиш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларнинг олдини олиш борасидаги энг яхши мақола.

2.Ўзбекистон мустақиллиги йиллари мобайнида патентланган миллий илмийғтехник ишланмалар ва кашфиётлар тўгрисидаги энг яхши тиббий мақола.

3. Ўзбекистон Республикасидаги маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан

тақдим этилган дорий воситаларидан фойдаланган ҳолда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги самарали даволаш услублари тўғрисидаги энг яхши тиббий мақола.

 

Тиббиёт ходимлари, фотомухбирлар, муаллифлар ўртасида

1.Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг ривожланиб бориши тўғрисидаги

энг яхши фоторепортаж (пойтахт ва вилоятлар соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини

тиббиёт ходимларининг иш фаолиятлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолига замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат қўрсатиш, мустақиллик йиллари мобайнида бирламчи бўғинни ривожлантиришдаги бошқа илғор тенденцияларнинг акс эттирилиши, бошқа долзарб масалалар).

 

Ютуқ жамғармаси:

Ғолиблар қимматбаҳо совринлар ва дипломлар билан тақдирланади. Танловга материаллар 2012 йил 1 январдан 1 июнгача journal@medicalexpress.uz электрон манзили ёки Тошкент шаҳри, 100066, Бешёғоч кўчаси 1-уй почта манзили бўйича қабул қилинади.

Тел/Факс: (998 71) 140-37-00

 

 

 

Тиббиёт, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва экология

 

Ушбу тантанали кунда «Тиббиёт, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва экология» Республика танловида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши журналистик ва махсус мақола учун 8 нафар ғолибларига қимматли совринлар ва  дипломлар билан тақдирландилар.

Журналистлар ва муаллифлар ўртасидаа «Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишни ривожлантириш (беморларга соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида хизмат кўрсатиш, тез тиббий ёрдам, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш) тўғрисидаги энг яхши мақола» номинациясида «Халқ сўзи» рўзномасининг шарҳловчиси Муборак Охунова ғолиб бўлди.

«Миллий тиббиёт фани ва ўзбекистон Республикаси олимларининг  ютуқлари тўғрисида, миллий фармацевтика ва тиббий саноати эришган ютуқлар ва янги ишланмалар тўғрисидаги энг яхши мақола» ижодий беллашувида касаба уюшмаси «Ishonch-Доверие» рўзномасининг ходими Григорий Кляцкий ғолиб бўлди.

Миллий ахборот агентлиги (ўзА) шарҳловчиси Бахор Хидирова ва «Жамият» рўзномаси ходими Джасур Кентбоев «Экологик муаммоларни ҳал қилиш орқали, жумладан тиббиёт ходимлари иштирокида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг олдини олиш тўғрисидаги энг яхши мақола»  номинациясида ғолиб бўлдилар.

Тиббиёт ходимлари орасида «ўзбекистоннинг мустақиллиги йилларида патентланган миллий илмий-техник ишланмалар ҳамда кашфиётлар тўғрисидаги энг яхши мақола» номинациясида Республика скрининг маркази директори Мадина Шарипова ғолибликни қўлга киритди. ўзимизда ишлаб чиқарилган Цинарикс препаратини («Фарммед Саноат») қўллаш бўйича «ўзбекистон Республикасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган доривор воситалар қўлланилган самарали даволаш усули тўғрисидаги энг яхши мақола» кўрик-танловида ҳакамлар томонидан Тошкент тиббиёт академияси акушерлик ва гинекология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гулжахон Бабаджанова ғолиб деб топилди.

Тошкент тиббиёт академияси қошидаги умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш бўйича ўқув марказининг катта ўқитувчиси Дилфуза Ярмухамедова «Экологик муаммоларни ҳал қилиш орқали тиббиёт ходимлари иштирокида маҳаллий ўзини ўзи бошқариши органлар билан ҳамкорликда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларнинг олдини олиш тўғрисидаги энг яхши мақола» номинациясида ғолиб бўлди.

Тиббиёт ходимлари орасида фотошарҳловчи ва муаллифлар «Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишни ривожлантириш тўғрисидаги энг яхши фоторепортаж (пойтахт ва вилоятлар соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини тиббиёт ходимларининг иш жараёни, аҳолига замонавий ускуналар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш, мустақиллик йилларида бирламчи бўғин ривожланишидаги бошқа илғор тенденциялар, бошка долзарб масалалар» номинациясида «ўзбекистон овози» рўзномасининг фотошарҳловчиси Зиядулла Нормурадов ғолибликни қўлга киритди.

Экологик муаммоларни яхши ёритганликлари учун мактаб ўқувчилари Умид Эргашев ва Рухсора Надирова рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирландилар. Танлов хамкорлари ва донорлари миллий саноатимиз ишлаб чикарувчилари ва Ассоциация билан ҳамкорлик килувчи ўзбекистон Республикасидаги фармкомпанияларнинг ваколатхонаси ва «Medical Express» журнали бўлдилар.

 

Материал ва расмлар «Medical Express» шарҳловчиси ва ўзбекистон экология харакатининг матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2017г. E-mail: journal@medicalexpress.uz