Ru De En

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасида “Китоб ва эстрада санъати” мавзусида ижодий учрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бошчилигида юртимизда илк бор “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ташкил этилди. Мажмуа ўз фаолиятини 2015 йилнинг 2 ноябрь кунидан бошлади. Айни пайтда 3 000 номдаги 30 000 мингдан зиёд 18 жанрдаги адабиётлар мавжуд.

Бугунги кунда “KITOB OLAMI” Савдо мажмуасида республикада мавжуд 110 та  нашриёт ҳамда 100 га яқин муаллифлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар томонидан нашр этилган ҳар томонлама замон талабларига мос  китоб маҳсулотлари савдо мажмуасида ўз эгасини топмоқда.     

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида  белгилаб берилган ҳар бир вазифа энг олий мақсад – фарзандларимизда китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг таълим-тарбиясини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

 Мажмуада “Китоб ва эстрада санъати”  мавзусида ижодий учрашув  ўтказилди. Тадбирда ёшларнинг севимли эстрада гуруҳи “Беном”  ижодкорлари Сарвар Азимов ва Комил Фозилов  иштирок этишди. Меҳмонлар февраль ойида “Истиқлол” санъат саройида намойиш этилган “Бир муҳаббат қиссаси”  номли кино-концерт дастуридан ўрин олган қўшиқлардан ижро этиб   беришди.  Шунингдек ҳамма соҳада зурур бўлганидек китобнинг эстрада санътида ҳам ниҳоятда   кераклиги  ҳақида ҳам тўхталдилар. Яратиладиган қўшиқ аввало шеър танлашдан бошланади кейин куй басталанади ва ижро этилади. Ана шу уч ижодкор ҳамнафас ижод қилгандагина ҳақиқий санъат асари яратилади.  Учрашув  ёш китобхонларда  зўр қизиқиш уйғотди. Тадбир давомида В.П.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди. Тадбирда бугунги ҳаётимизда китобнинг аҳамияти нақадар катталиги ҳамда ўсиб келаётган авлодни ёшлигидан китоб мутолаасига ўргатиш, уларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини ўстиришда ўқиш, ўрганиш ғоят зарурлиги таъкидланди. 

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот  хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2017г. E-mail: journal@medicalexpress.uz