Ru De En

Видео интервью с Генеральным директором компании «ANFA PHARMACEUTICALS» Азизом Гайбуллаевичем Михлиевым

2013 йилда асос солинган «ANFA PHARMACEUTICALS» компанияси бугунги кунга келиб Ӯзбекистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари фармацевтика бозоридаги барқарор ривожланиб келаётган компаниялардан бири ҳисобланади. Шунингдек, мазкур компания биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий фармацевтика бозорида етакчилик қилаётган корхоналардан бирига айланган.

«ANFA PHARMACEUTICALS» ўзини аҳолининг кенг қатламлари учун мўлжалланган сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи компания сифатида кўрсатди ва бу билан ҳамкорлар, врачлар ва уларнинг мижозлари ишончини қозонди. Қуйида «ANFA PHARMACEUTICALS» компанияси директори Азиз Михлиев билан корхонанинг бугунги фаолияти, қўлга киритилган ютуқлар ва келажак режалари борасида ўтказилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Азиз Гайбуллаевич, сиз раҳбарлик қилаётган ва фармацевтика соҳасида мамлакатимиздаги етакчи компаниялардан бирига айланган «ANFA PHARMACEUTICALS» да бугунги кунда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Компаниямиз мутахассислари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида халқимизга сифатли биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш, табиий гиёҳ ва доривор ўсимликлардан тайёрланадиган рақобатбардош саломатлик маҳсулотларини кўпайтириш, шунингдек, аждодларимизнинг бой маънавий ва моддий меросиничуқур таҳлил қилган ҳолда Абу Али ибн Сино ва Беруний каби халқ табобати соҳасининг буюк алломалари томонидан яратилган ва бугунги кунда ҳам дунёнинг қатор йирик олийгоҳларида ўрганиб келинаётган бой меросни Ватанимизда янада чуқурроқ ўрганиш ва ундан кенг фойдаланиш, фаолият олиб бораётган соҳамиз бўйича бугунги эришаётган югуқларимизни кенг намойиш этиш борасида ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

– Компания ташкил этилганидан сўнг ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар ва компания мутахассислари томонидан яратилган янги маҳсулотлар ҳақида маълумот берсангиз?

— Компаниямиз томонидан республикамизда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, кенг аҳоли учун мўлжалланган дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг янги турларини яратиш ва уларни ишлаб чиқариш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Бунга мисол тариқасида бугунги кунда республикамиз миқёсида кенг омма томонидан катта қизиқиш билан истеъмол қилинаётган «Гелмотоксин», «Солтостен», «Форталив», «Калцидокс Антидеатизин», «Натуросед», «Прокурин», «Номагиссан», «Виртусин», «Виталит», «Акитонозол», «Гастирак», «Панкриазол» каби таблеткалар ва «Анемак», «Горлозин», «Ветрогонин», «Дермотонал», «Бронходокс», «Кашлинет», «Иммунорок», «Диабетозол», «Зенодол Черника Плюс», «Мигреназ Л», «Дентовитал» каби сиропларни келтириб ўтиш мумкин.

Компаниямиз томонидан 2014 йилдан бошлаб энг замонавий микротехнологиялар асосида Ӯзбекистон Республикаси Биотехнология илмий институти академиги Т. Саатов билан ҳамкорликда ҳали дунёнинг бирон жойида ишлаб чиқарилмаган «Липовитилин» препаратининг ишлаб чиқарилиши фаолиятимиздаги яна бир аҳамиятга молик ютуғимизга айланди. Ушбу препарат витилиго (оқ доғлар) тери касаллигини даволашда бугунги кунда энг самарали восита ҳисобланади.

Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор ҳамда бу борада қабул қилинган қатор қарор ва фармойишларни қӯллаб қувватлаш ва ҳаётга татбиқ этишда компаниямиз ўзининг муносиб ҳиссасини қӯшмоқда. Жумладан, спортчиларимиз қизғин машғулотлар давомида организмда сарф бӯладиган кальций моддасини қайта тиклашлари учун «Кальцидокс Спортс форте» препарати ишлаб чиқилди. Ушбу препарат ҳам бугунги кунда кўплаб спортчиларимиз орасида кенг тарқалган.

— Маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришда қандай хомашёлардан фойдаланилмоқда ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хориж мамлакатларига экспорт қилиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Корхонамиз мутахассислари янги дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни яратиш ва ишлаб чиқаришда максимал даражада маҳаллий хом ашёлардан фойдаланади. Шу билан биргаликда, мутахассисларимиз томонидан бу борада жойлардаги иқлим шароитларини ӯрганган ҳолда доривор гиёҳларни етиштириш бўйича қатор тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган.

Биз маҳсулотларимизни экспорт қилиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратамиз. Давлатимизга эркин валютани жалб қилиш борасида корхонамиз ҳозирги кунда маҳсулотларимизни Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

– Корхонани янада ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— МЧЖ эндигина ташкил этилган вақтда 4 нафар ишчи ходим билан иш бошлаган бўлса, бугунга келиб корхонамизда 60дан зиёд ишчи ходимлар фаолият олиб бормоқда. Шу билан биргаликда, ўсиш суръати босқичма-босқич кўтарилиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, янги иш ўринлари яратиш учун асос бўлмоқда. Биргина 2016 йилда корхона кӯрсаткичлари 53% га ошди.

«ANFA PHARMACEUTICALS» ҳар йили мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш мақсадида ўз моддий-техника базасини замон талабига мос ҳолда янги техника, ускуна ва жиҳозлар билан тўлдириб боради. Бу эса ўз ўрнида ишлаб чиқаришнинг янада такомиллашувига, фармацевтика соҳаси бўйича дунёнинг йирик компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга рақобатбардош бўлган маҳсулотлар яратишга замин яратмоқда.

Жорий йилда, жамиятимиз Ӯзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш агентлиги ёрдамида корхона маҳсулотларига ISO 9001 стандартини жорий қилиш борасида фаол иш олиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, жамият Ӯзбекистон Республикаси Савдо ва саноат палатасининг фахрий аъзоси бӯлиб, палата томонидан ташкил этиладиган барча тегишли кӯргазма, давра учрашувлари ва йиғинларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Интервьюни “Мedical Еxpress” мухбири ёзиб олган.

“Мedical Еxpress” мухбири суратга ва видеога олган.


© Все права защищены 2017г. E-mail: journal@medicalexpress.uz