Ru De En

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги 3715-сонли «Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини амалга ошириш

«Grand Mir Hotel» меҳмонхонасида аллерголог шифокорлар учун семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика илмий-ихтисослашган аллергология маркази томонидан «Gedeon Richter» (Венгрия) фармацевтика компанияси кўмагида ташкил этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси рахбарининг мовуни  Б.И. Муминов кириш сўзи билан семинарни очди.

Республика илмий-ихтисослашган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари  доктори, профессор И.С. Разикова «Аҳолига аллергологик хизмат кўрсатишни тубдан такомиллаштириш вазифалари» мавзусида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика бош бошқармаси вакили Б.Т. Одилова «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги 3715-сонли «Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори ижросини амалга ошириш учун тезкор бажариш комплекс режаси» мавзусида маъруза қилди.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани депутати Р.А. Хожимуҳаммедова «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги 3715-сонли «Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қўйилган вазифалар» мавзусида маъруза қилди. 

Республика ихтисослашган дерматология, венерология ва тиббий косметология илмий-амалий тиббий маркази дерматология бўлимининг илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ш.З. Мавлянова «Аллергологияда дерматологик муаммолар» номли маърузани тақдим этди.

Тошкент тиббиёт академияси «Болалар касалликлари» кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Б.Т. Холматова «Болаларда бронхиал астмани ташхислаш ва даволашнинг замонавий услублари» мавзусидаги маърузаси билан сўзга чиқди.

Республика илмий-ихтисослашган аллергология маркази вакили, тиббиёт фанлари доктори Ф.Х. Ирсалиева «Аллергик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг инновацион услублари» мавзусида маъруза қилди.

«Shifo Nur Medical Company» клиникаси врач-лаборанти, биология фанлари доктори  П.Г. Комаров «Антиген ва аллерген-ўзига хос антижисмларни янги инновацион усулда «ALISEI» анализаторда комплекс тадқиқ қилиш» мавзусидаги маъруза билан сўзга чиқди.

Республика илмий-ихтисослашган аллергология маркази  врачи Н.Д. Дусбабаеванинг маърузаси «Даволовчи-диагностик аллергенлар билан специфик иммуно-терапияни такомиллаштириш йўллари» мавзусига бағишланди.  

Семинар якунида маърузачилар томонидан тақдим этилган материаллар муҳокамаси бўлиб ўтди.

 

 «Medical Express» мухбири.

 «Medical Express» мухбири олган сурат ва видео.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2018г. E-mail: journal@medicalexpress.uz