Ru De En

Мевали дарахтларнинг илк ҳосили

2016 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Мароканда плюс Файз” фермер хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги ва Экоҳаракат ташкил этилганлигининг 8 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним” шиори остида амалий акция ўтказилди.

Амалий акцияда Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, маҳалла аҳолиси, туман ҳокимлигидан, “Abbott Laboratories” МЧЖ, “Avalon Group”, “Gedeon Richter” компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, “Medical Express” ассоциацияси ва журналидан вакиллар ҳамда журналистлар иштирок этдилар.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси  Давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида жамоатчилик иштирокини ҳар томонлама кучайтириш, “Мароканда плюс Файз”  фермер хўжалиги базасида ташкил этилган экобоғ ҳудудида тозалаш ва боғни тартибга келтириш ишларини олиб бориш, мевали дарахтларнинг илк ҳосилини ҳашар йўли йиғиштириб олиб, маҳалладаги кам таминланган оилаларга, тумандаги меҳрибонлик уйларига ва бошқа ижтимоий муассасаларга тақдим этишдан иборат.

Эътироф этиш жоизки, Экоҳаракат мамлакатимиз фуқароларининг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф табиий муҳит шароитида яшаши, саломатлигини яхшилаш, табиий ресурсларнинг барча мажмуини муфоҳаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини сўзсиз таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.  Ўтказилган тадбир ҳам ана шундай эзгу ишларнинг мантиқий давомидир.   

Амалий акциянинг биринчи қисмида истиқлол йилларида мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза  қилиш, экологик ҳолатни янада барқарорлаштириш, инсонлар яшаши учун қулай атроф муҳит яратиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, умуман аҳолининг турмуш даражаси ва ҳаёти фаровонлигини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчилар дарахтлардаги илк ҳосилни териб олиш ва боғни тозалаш, атрофни тарибга келтириш акциясида иштирок этдилар.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2012 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташаббуси билан “Abbott Laboratories” МЧЖ, “Avalon Group”, “Gedeon Richter” компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси,  “Medical Express” ассоциацияси ва журнали ҳомийлигида Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ниёзбош” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Мароканда плюс Файз” фермер хўжалигида 5 гектар майдонда “Экобоғ” барпо этишга бағишланган ҳашар ўтказилган эди.        Экоҳаракат фаоллари, номлари юқорида зикр этилган ташкилотлар вакиллари иштирок этган экоҳашарда 3000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб кўркам “Экобоғ”га асос солинган эди.

Она заминимиз жуда сахий, умид билан суқилган ниҳол бир кун келиб мева беради. Мевали дарахтлар ерга қадалган ёш ниҳоллар рисоладагидек парваришланса келажакда  улар жазирама иссиқдан соя салқини билан, пишиқчиликда шириндан шакар мевалари билан халқимизни баҳраманд этиб, атроф муҳит мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

 

       Ўзбекистон экологик ҳаракати

Матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2012 йил боғни ташкил қилиш вақтида            Экологическая акция 2012г. "И зацветет сад в Янгиюле"

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2017г. E-mail: journal@medicalexpress.uz