Ru De En

ИЗЧИЛ ИСЛОҲОТЛАР, ЮКСАК САМАРАЛАР мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида рўй бераётган ўзгаришларда яққол намоён бўлмоқда.

Мамлакатимиз 25 йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ўтган фурсат мобайнида биз эришишни кўзлаган барча марраларни забт этдик ва бугун юрт тинчлиги, фаровонлиги учун ҳар биримиз масъул эканимизни чуқур англамоқдамиз.

Ўзбекистонимизнинг Биринчи Президенти – Ислом Каримов таъкидлаганидек, бизга тинчлик ва омонлик керак, деган эзгу даъватга барчамиз бирдек амал қилмоғимиз лозим. Зеро, эзгу ниятли халқ яшайдиган осойишта мамлакатдагина ривожланиш, юксалиш, ҳавас қилса арзигулик ҳаёт барқарор бўлади.

Бугун шундай бўляпти ҳам. Элюртимизнинг ҳаёт сифати ва фаровонлик даражаси тобора ўсиб бораётганини жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олмоқда, эътироф этмоқда.

 

 

 

Яқинда Буюк Британияда чоп этиладиган энг нуфузли нашр – “The Lancet” тиббиёт журнали тиббиёт, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланиш кўрсаткичлари бўйича жаҳон мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, 188 давлат орасида юртимиз 55-ўринга муносиб, деб топилган. Бу МДҲ мамлакатлари орасидаги энг юқори кўрсаткич -биринчи ўрин ҳисобланади. “The Lancet” журнали экспертлари фикр билдирганидек, Ўзбекистоннинг ушбу юксак рейтинги мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шубҳасиз, бундан буён ҳам ана шундай залворли ютуқлар, юксак чўққилар сари илдамлайверамиз! Бугун юксакка бўй чўзиб, нафақат ўзимиз, балки бутун жаҳон аҳлининг ҳавас ва ҳайратига сазовор бўлаётган ютуқларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Зеро, юртимизда кундан-кун обод масканлар кўпаймоқда – шаҳару қишлоқлар, сўлим боғлар, гулзорлар, хиёбонлар йилдан-йилга кенгайиб бораётир. Бу гўзалликдан нафақат баҳра олмоқ, балки, уни кўз қорачиғидай асрамоқ, юрт тупроғининг ҳар бир қаричини муқаддас билмоқ бурчимиздир. Қувонарлиси, биз Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнасини қўлга киритилган тарихий ютуқлар билан қарши олдик. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тантаналари “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида кенг нишонланди. Зеро, Истиқлолимиз чорак асрлик йўлни босиб ўтди. Бу тарих олдида кўз очиб юмганчалик бир лаҳза. Халқимиз учун эса бу йиллар ота-боболарнинг асрий орзу-умидини рўёбга чиқариш, келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги интилишлар, эврилишлар даври бўлди.

Йигирма беш йилнинг ҳар бир лаҳзаси бизга давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги қайсидир рақам, факт, ҳодиса ёхуд воқеани эслатади. Шуларни таҳлил қилиб, эртанги тараққиёт йўлимизни аниқ белгилаб оламиз. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимининг эртанги куни бугунгидан кўра кўпроқ ютуқларга бой бўлиши, ислоҳотлар кўлами бундан-да кенгайиши ниҳоятда муҳимдир.

Мустақиллик йилларида соғлом ва баркамол авлодни дунёга келтириш, вояга етказиш, фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай ўсиб-улғайиши, ўғил-қизларимизнинг жаҳон андозалари даражасида таълим олиши учун барча шарт-шароитларни яратиш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг

Факт ва рақамлар

Агар 2015 йилда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга давлат бюджетидан 4,6 триллион сўм ажратилган бўлса, 2016 йилда давлат бюджетида илму фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт тармоқларини ўзида мужассам этган ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфланадиган маблағлар 2015 йилда ўзлаштирилган маблағларга нисбатан анча кўпроқ бўлиб, давлат бюджети умумий харажатларининг 59,1 фоизини ташкил этади.

********************************************************************************************************************************************************************************

Шу ўринда эътиборга молик яна бир далил. Тиббий хизмат сифатини юксалтириш масаласи доимий эътиборда эканлиги боис илгари ҳатто тасаввуримизга ҳам сиғмаган янгиланишлар юз беряпти. Тиббиётнинг барча йўналишлари бўйича замонавий инфратузилма яратилганлиги бунинг тасдиғидир. 2016 йилги Инвестиция дастурига кўра, давлат бюджетидан жорий йилда 166 та даволаш муассасаларини реконструкция қилиш ва янгидан бунёд этиш учун 553,3 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

бош мезонига айланди. Бу борада кўзланган эзгу мақсадларга эришиш учун жамиятимизнинг барча соҳалари, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда “Соғлом она – соғлом бола” мақсадли дастури ишлабчиқилиб, узвийлик билан ҳаётга татбиқ этилгани натижасида энг илғор тажрибаларга асосланган она ва бола скрининг хизмати, перинатал муассасалар тармоғи яратилди. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича махсус марказларга асос солинди. Бундан ташқари, аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг жаҳонда ўхшаши йўқ ноёб тизими яратилди.

Ҳозирги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари, шаҳар, туманлардаги бўлинмалари, тез тиббий ёрдам хизматининг жойлардаги шохобчалари ва санитар авиация хизмати орқали аҳолига жаҳон андозалари даражасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

– “Ким эдигу, ким бўлдик?”, деган ҳикматли саволни Биринчи Президентимиз доимо эслатиб турардилар, – дейди республика Перинатал маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Саида Ҳасанова. - Давлатимизраҳбари мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришякунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида 2030 йилгача бўлган даврда юртимизнинг янада тараққий этиши йўлларини белгилаб берган эдилар. Ишончим комилки, бу эзгу ишларимиз келгусида ҳам изчил давом этади. Бунинг учун давлатимизнинг куч-қудрати ҳам, салоҳияти ҳам етади, албатта.

Фахр ва мамнуният билан айтаманки, мамлакатимизда инсон саломатлигини асраш устувор вазифа сифатида ҳаётга татбиқ этилаётган экан, қолаверса, шифокорларга бўлган бундай беқиёс эътибор ва ғамхўрлик бизни ҳамиша ғурурланиб, фидоийлик билан ишлашга ундайверади.

Дарҳақиқат, шундай. Эзгу ниятлар ижобат бўлаяпти. Навқирон авлод истиқболи йўлидаги изланиш ва интилишлар ўз мевасини бераяпти. Соғлом ва баркамол фарзандларни вояга етказиш, уларнинг бахту иқболини кўриш ҳар бир ота-онанинг юксак орзуси, жамиятнинг улуғ мақсади ҳисобланади. Бинобарин, бола саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамиша масъулият билан ёндашсак, бу муҳим вазифага ҳаётий зарурат деб қарасак, қалбимиз, ҳаётимиз ва хонадонларимиз доимо болажонларимизнинг беғубор кулгуларига тўлиб-тошаверади.

Шуни ҳам айтиш жоизки, кейинги уч йил мобайнида ротавирус ва пневмококк инфекциясига қарши иккита янги вакцина амалиётга жорий қилинди.

Бугунги кунда 12 турдаги юқумли касалликларга қарши қўлланадиган вакциналар давлат бюджети ҳисобидан Шуни ҳам айтиш жоизки, кейинги уч йил мобайнида ротавирус ва пневмококк инфекциясига қарши иккита янги вакцина амалиётга жорий қилинди.

Бугунги кунда 12 турдаги юқумли касалликларга қарши қўлланадиган вакциналар давлат бюджети ҳисобидан кўз микрохирургияси каби ихтисосликларда қўлга киритилган ютуқлар бунга мисолдир. Муҳими, илм-фан янгиликларини тиббиётимизнинг барча бўғинларига татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда ёш мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этилаётир. Натижада, юрак қон-томир, урологик ва кўз касалликларида 110 га яқин юқори технологияли диагностика-даволаш усуллари ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига татбиқ этилди. Бундай янгича технологиялар илгари даволаш мушкул бўлган кўплаб оғир касалликларни кам жароҳатли усулларда соғломлаштириш, ногиронликнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир.

Замон ривожланиб, тараққиёт илдамлагани сайин инсониятнинг соғлом ва узоқ умр кечириш билан боғлиқ орзу-умидлари янада юксалиб бормоқда. Одамлар хаста бўлмай, сиҳат-саломатликда бахтли ҳаёт кечиришга интилмоқда ва тиббиётдан бу борада кўмак кутаётир. Табиийки, бугунги кун тиббиёти ҳам аҳолининг ушбу эҳтиёжига монанд кундан-кунга ривожланяпти. Мисол учун, бирламчи тиббий-санитария тизимида эришилаётган ютуқларни олайлик. Аёнки, замонавий тиббий-профилактика хизмати тиббиётимизнинг узвий бўғини саналади. Бугунги кунга келиб, бу соҳа жаҳон андозалари талабларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий тизимга айланди. Жойларда уч мингга яқин қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, амбулатор-поликлиника муассасалари, туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари бу йўналишда халқимизга хизмат кўрсатмоқда.

Бугунги кунда ҚВПлар бирламчи тиббий кўрикни ўтказиш учун лаборатория таҳлили воситалари, қатор диагностика аппаратлари билан жиҳозлангани аҳоли учун қулайлик яратаётир. ҚВПларда мамлакатимиздаги етакчи илмий-амалий тиббиёт марказлари, клиника ва шифохоналарнинг малакали олимлари, шифокорлари иштирокида Саломатлик ҳафталикларини ўтказиш анъанага айланди. Ушбу ҳафталиклар ташкил этилганидан буён ўтган даврда 26 миллион нафардан зиёд киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Хусусан, "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остидаги акция ҳам аҳоли саломатлигини асрашда юксак самара бераётир. Бугунги кунга қадар ўнга яқин шундай тадбирлар ташкил этилиб, чекка ҳудудларда яшайдиган аҳоли, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикка жалб этиш, аниқланган касалликларни ўз вақтида даволашга эришилмоқда.

Факт ва рақамлар

Мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида кенг кўламли изчил ислоҳотлар ўтказилди. Бугун юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган 130 дан ошиқ маҳаллий фармацевтика корхоналар самарали фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 1800 га яқин номдаги дори препаратлари, тиббий буюм ва тиббий техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Шуниси қувонарлики, бугунги кунда 30 та маҳаллий фармацевтика корхоналари ўз фаолиятларига халқаро сифат стандартлари ISО 9001 ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган GMР-Яхши ишлаб чиқариш амалиёти стандартларини жорий этган.20 та фармацевтика корхоналари томонидан дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларига маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган фармацевтика ва тиббий маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

******************************************************************************************************************************************************************************

Ҳозирги кунда юртимизнинг қатор даволаш муассасаларида худди жаҳоннинг энг тараққий этган мамлакатларида бўлгани каби, ўта нозик ва қийин амалиётлар ўзимизнинг маҳаллий мутахассисларимиз томонидан муваффақиятли ўтказилаётганлигини алоҳида ифтихор билан айтишимиз мумкин.Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт муассасаларида катта илмий салоҳият жамланган.Ушбу олимларнинг долзарб масалаларга оид изланишлари натижасида тиббиётнинг йигирмадан кўпроқ йўналишлари бўйича 1000 дан ортиқ даволаш-диагностика стандартлари ишлаб чиқилди. Кардиохирургия, урология, педиатрия, акушер-гинекология, дерматология, кардиология, кўз микрохирургияси каби соҳаларда қўлга киритилган муҳим ютуқлар бунга мисолдир. Ушбу илм-фан янгиликларини тиббиётимизнинг барча бўғинларига татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, бирламчи тиббий-санитария ёрдами моҳиятан, касалликни аниқлаб, даволашга эмас, балки кенг жамоатчилик орасида касалланишнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилгани билан муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, оила шифокори ва патронаж ҳамшира хизмати шакллантирилганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Тиббий патронаж хизмати йўлга қўйилиши билан тиббиёт ходимларининг оилалар, хонадонларгақатнови ортди. Бунинг натижасида, энг аввало, она ва бола саломатлигини асраш, соғлом фарзанд дунёга келиши ва камолга етишига эришиш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда самарали даволашга муваффақ бўлинмоқда.

Бир кўрсаткични мисол тариқасида тилга олсак: аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами натижасида қарийб 5,5 миллион беморда касалликлар эрта босқичда аниқланди.

Бу бугун инсон ҳаёти ва саломатлигига путур етказаётган, айни меҳнат ёшида одамларни иш қобилиятидан маҳрум этиб, тўшакка михлаётган оғир касалликларнинг олдини олиш, беморни ногиронликдан асраш, соғлом ҳаётга қайтариш, деганидир.

Мамлакатимизда кейинги беш йилда ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришгани инсон манфаатларини муҳофазалаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар маҳсулидир.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида тиббиёт тизимининг моддий-техник салоҳиятини янада юксалтириш билан боғлиқ ишлар тобора кенгайиб бормоқда. Жорий йилда тиббиёт муассасалари, жумладан, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техник базаси ҳамда кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, тиббий патронаж ҳамширалар сафини кенгайтириш, акушер-гинеколог ва педиатрлар малакасини оширишга йўналтирилган ишлар кўлами кенгаймоқда. Бу борада, айниқса, 280 ўринли, бир сменада 250 кишини қабул қилиш ва йилига 1500 та операция ўтказишга мўлжалланган, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган 4-даражали болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини барпо этиш алоҳида аҳамиятга эгадир.

Бу йил яна қишлоқ жойларда замонавий тиббиёт ускуналаридан фойдаланган ҳолда биринчи тиббий-санитария хизматини такомиллаштириш мақсадида 244 та ҚВПни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилади. Туман тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар, қатор вилоятлардаги болалар кўп тармоқлитиббиёт марказлари ва бошқа шифо муассасаларида модернизация-реконструкция тадбирлари амалга оширилади.

Хотин-қизларнинг турмуш сифатини яхшилаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш мақсадида комплекс тиббий хизмат кўрсатиш учун Тошкент шаҳрида 4-даражали Аёллар саломатлик марказини ташкил этиш лойиҳаси тайёрланмоқда.

Ушбу марказ энг илғор диагностика-даволаш ускуналари билан жиҳозланади ва унинг қошида замонавий маслаҳат поликлиникаси ҳамда операция блоки фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни перинатал ҳамда неонатал скринингдан ўтказиш орқали уларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш бугуннинг муҳим вазифаси саналади. Шунингдек, ҳомиладор аёлларни бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинида оммавий перинатал ультратовушли скринингдан ўтказиш, 13 та скрининг марказини кўп функцияли замонавий рақамли ультратовуш тизими билан жиҳозлаш Давлат дастурида белгиланган муҳим чора-тадбирлар сирасидандир.

Ҳаёт давом этар экан, бу каби эзгу саъй-ҳаракатларимиз кўлами тобора кенгайиб бораверади. Ва шубҳасиз, бугунги юксалиш ва тараққиёт йўлимиз бизни ёруғ манзиллар сари бошлайди, буюк келажакка элтади!

– Юртбошимизнинг шифокорларга бўлган беқиёс эътибори ва ғамҳўрлиги бизни ҳамиша ғурурланиб ишлашимиз учун муҳим асосдир, - дейди тиббиёт фанлари доктори, Ўзбекистон Қахрамони Равшанбек Қурбонов. - Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорлар байрами сифатида нишонланиши барчамизга янада руҳий куч - ғайрат бағишламоқда.

Ҳа, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани айни ҳақиқатдир. Бу Ўзбекистоннинг биринчи Президенти томонидан илгари сурилган «Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак», деган ҳаётий тамойилнинг ҳаётимиздаги яна бир ёрқин ифодасидир.

Фурқат Санаев,Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Ахборот хизмати бошлиғи.


© Все права защищены 2018г. E-mail: journal@medicalexpress.uz