Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КЕЧА 8 ҲУДУДНИНГ ҲАР БИРИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ КЎРСАТКИЧИ МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

7 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 15250 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинациянинг илк ҳафтасидаги энг юқори натижа бўлди.

:exclamation:Шу тариқа айни кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 64 852 нафарга етди.

:bar_chart: 7 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
:pushpin:Наманган вилояти (2521 нафар),
:pushpin:Самарқанд вилояти (1732 нафар),
:pushpin:Тошкент вилояти (1539 нафар),
:pushpin:Андижон вилояти (1529 нафар),
:pushpin:Тошкент шаҳри (1394 нафар),
:pushpin:Қашқадарё вилояти (1381 нафар)
:pushpin:Жиззах вилояти (1061 нафар)
:pushpin:Қорақалпоғистон Республикаси (1030 нафар) банд қилди.

:small_red_triangle:Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимизда коронавирусга қарши эмланган аҳоли ҳудудлар орасида биринчи бўлиб 10 минг нафардан ошди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

08.04.2021 377

Похожие новости