Consultative Medical Group — репродуктив тиббиёт маркази

Consultative Medical Group репродуктив тиббиёт марказида дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг сўнгги технологиялари ва ускуналари ёрдамида барча турдаги бепуштлик диагностикаси ва даволаш ишлари олиб борилади. «Medical Express» журнали мухбирлари репродуктив тиббиёт марказига ташриф буюриб, у ерда акушер-гинеколог, репродуктолог, тиббиёт фанлари доктори Мирзаҳмедова Наргиза Алисултановна ҳамда клиниканинг бош шифокори, акушер-гинеколог, репродуктолог Абдурахманов Анвар Давранович билан суҳбат ўтказишди.

— Ҳурматли Наргиза Алисултановна, статистика маълумотларига асосланган ҳолда, аёллар ва эркаклар бепуштлиги сабаблари кўпроқ кимга боғлиқлиги ҳақида айтиб ўтсангиз?

— Статистика маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар беш оиладан бири ҳомиладорлик ёки бола туғиш муаммосига дуч келади. Аёлларда ҳам, эркакларда ҳам репродуктив (фарзанд кўриш) функцияси бузилишининг кўплаб сабаблари мавжуд. Лекин, аксарият ҳолларда, энг сўнгги репродуктив технологиялар сабабли бундай оилаларда ҳали ҳам фарзанд кўриш имкони бор. Одамлар ҳамон «пробиркада» амалга оширилувчи замонавий ҳомиладорлик усулларига ишончсизлик билан қарасалар-да, кўплаб жуфтликлар учун бу фарзанд кўришнинг ягона имкониятдир.


— Бугунги кунда репродуктив технологияларнинг энг кўп тарқалган самарали турлари мавжудми?

— Бугунги кунда ЭКУ — экстракорпорал уруғлантириш ёрдамчи репродуктив технологияларнинг энг кенг тарқалган ва самарали тури бўлиб, у тухумҳужайрани бачадондан ташқарида уруғлантириш ва ўстиришни назарда тутади.
Тиббиётда нисбатан янги услублардан бири бўлишига қарамай, ЭКУ бугунги кунда бепуштликка қарши фаол равишда қўлланилаётган ва самарали натижалар билан якунланаётган даволаш турлари қаторига кириб улгурган. Ҳозирда сунъий уруғлантиришнинг кўплаб турли усуллари мавжуд. ЭКУ — оилада бепуштликка сабаб бўладиган ҳолатлар борлигида қўлланиладиган кўмакчи репродуктив услуб бўлиб, аёл организмида ҳомиланинг пайдо бўлишига халақит бераётган мавжуд муаммоларни айланиб ўтиш, деганидир.
 

— Бу технологияни бепушт жуфтларга ёрдам бериш учун қачон тавсия этиш керак?

— Бир йил мобайнида жуфтликда кутилаётган ҳомиладорлик ривожланмаса, уларнинг фертил (фарзандли бўлиш) қобилияти ўрганилади, бепуштлик тасдиқланади. Унинг сабаблари ўрганилиб, даволаш чоралари қўлланилади. 35 ёшгача бўлган аёлларда даволаниш муддати 1 йил, 35 ёшдан катта аёлларда 6 ой давомида натижага олиб келмаса, репродуктив услубларга мурожаат қилинади. Ҳозир тиббиётда аёл бепуштлиги, эркак бепуштлиги, аралаш бепуштлик ва яна бошқа бепуштлик турлари борлиги аниқланган.


— ЭКУнинг кафолати борми?

— Ҳар қандай тиббий муолажа ҳамма беморларда ҳам бир хил натижа бермайди. ЭКУнинг дунё клиникаларидаги ижобий самараси 35–47 % гача деб баҳоланади. Албатта аёллар ҳам, шифокорлар ҳам ижобий натижа учун курашишади. Биз, албатта, ўз беморларимиз ва ҳамкасбларимизга Аллоҳдан ижобий натижалар беришини сўраб қоламиз.

/uploads/news/5464.JPG

 

 

 

 

 

 

 

 

— Ҳурматли Анвар Давранович, бепуштликка олиб келадиган сабаблар орасида энг кўп учрайдиган ҳолатлар ҳақида маълумот берсангиз?

— Бепуштликка олиб келадиган сабаблар орасида энг кўп учрайдиган ҳолатларга эркак манийсида уруғ фоизининг кам бўлиши, аёлда икки бачадон найчаси ёпиқ бўлиши, аёлда миома, эндометриоз касаллигини мавжудлиги, тухумҳужайра етилмаслиги ёки унинг фаолияти етарли бўлмаслиги, овуляция йўқлиги, аёлда тухумдондаги жарроҳлик амалиёти сабабли тухумҳужайраларнинг сони камайиб кетиши каби омиллар киради. Бундай вазиятларда ЭКУ технологияларини қўллаш тавсия этилади.

— Экстракорпорал уруғлантиришга тайёрлаш қандай кечади?
— Тайёргарлик тўғри ташхис қўйишдан бошланади, ундан кейин стандарт текширувлар амалга оширилади. Керак бўлса, даволаш муолажалари бошланади. Бунда гормонал ва яна бир қанча омиллар ҳисобга олиниб, муаммолар бўлса, бартараф қилинади. Шунингдек, аёл организмига эмбрионларни кўчириш учун ҳам замин ҳозирланади. ЭКУ жараёни бошланишида тухумдонлар фаолиятини янада кучайтириш (стимуляция) амалга оширилади. Одатда, аёлда бир дона тухумҳужайра етилса, бу даврда (ЭКУ) да 15 та ва ундан кўп тухумҳужайралар етилади. Тухумҳужайралар уруғлантирилади, сўнгра ҳосил бўлган эмбрионларнинг эмбриологияда суньий муҳитда ўсиши кузатилади. Улардан қанча кўп эмбрионлар ҳосил бўлса, танлаш имконияти шунча ортади.
5 кунлик бластоциста ҳолатидаги эмбрионлар музлатилади ва захира ҳосил қилинади. Бу эса улардан кейинги амалиётларда яна фарзандли бўлиш имконини беради. Бачадонга эмбрионларнинг сифати, аёлнинг ёши ва умумий ҳолатига қараб, битта ёки иккита эмбрион экилади. Бу ҳомиладорлик содир бўлиши эҳтимолини оширади.


— Эмбрионларни сақлаб қўйиш (креоконсервация) дастури ҳақида маълумот берсангиз?
Бугунги кунда клиникамизда уруғлантирилган эмбрионларни сақлаб қўйиш (креоконсервация) дастури амалга оширилмоқда. Бу дастур замонавий эмбриолабораторияни, яхши тайёрланган мутахассисларни талаб этади. Беморларимиз билан шартнома тузилади ва бу шартнома асосида эмбрионлар сақлаб, яъни музлатиб қўйилади. Ва жуфтлик яна ҳомиладор бўлишни истаганда захирадаги тайёр эмбрионлар махсус тарзда эритилиб, аёлни тайёрлагандан сўнг, бачадонга экилади. Аёлдан яна тухумҳужайра, эркакдан эса уруғ ҳужайра олишга ҳожат қолмайди. Жинсий ҳужайраларни (тухумҳужайралар ва уруғ ҳужайралар) ни музлатиб қўйиш кимё ва нур терапиясини олиши зарур бўлган беморларга ҳам келажакда ўз фарзандларига эга бўлиш учун яхши имкониятдир.

 

02.06.2021 449

Похожие новости