ССВ: Тезкор хабар! Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

Ҳозиргина Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди.

Бундан аввалроқ юртимиздаги вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда.

Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: ????1 342 480 дозаси AstraZeneca, ????18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001, ????460 000 дозаси "Sputnik V", ???? 3 000 060 дозаси Moderna, ???? 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

13.09.2021 282

Похожие новости