CCВ: ​COVID-19ГА ҚАРШИ ЭМЛАШГА МОНЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

ССВ Матбуот хизмати ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб олди: Бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши энг самарали чора вакцинация экани сўзсиз тан олинган.

Шунга қарамасдан, эмлаш жараёнларида хушёрликни йўқотмаслик, эмланувчилар вакцина олишдан аввал тегишли тиббий кўриклардан ўтишлари лозимлиги бот-бот такрорланмоқда.

Юртимиздаги эмлаш жараёнларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг тегишли тавсияларига асосан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар бўлганда тегишли чоралар кўрилмоқда:

Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:

вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;

анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;

ўткир юқумли ва юқумсиз хасталиклар билан касалланганлар;

ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);

18 ёшгача бўлган болалар;

ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли);

коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар;

лабораторияда “COVID-19”га топширилган ПЗР текширув тести мусбат натижа берган шахслар.

COVID-19 инфекциясини юқтирган киши билан алоқада бўлган одам тиббиёт муассасасида даволанаётган бўлса, тузалгандан кейин 3 ойдан сўнг эмланиши мақсадга мувофиқ.

Эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

13.09.2021 238

Похожие новости