ССВ: ЯРИМ МИЛЛИОН НАФАРДАН ОРТИҚ КЕКСАЛАР КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ТЎЛИҚ БОСҚИЧЛАРДА ЭМЛАНДИ

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 5 ярим ойлик таҳлилларини беришда давом этади.

15 сентябрь ҳолатига кўра, 65 ёшдан катта бўлган фуқароларни эмлаш учун 1 667 279 доза вакцина ишлатилган.

791 153 нафар 65 ёшдан ошганлар вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланган бўлса, уларнинг 501 210 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Шундай қилиб, эмланиши керак бўлган кексаларнинг 49 фоизи вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланганини кўришимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

19.09.2021 382

Похожие новости