Республика ижодий танлови: COVID-19 пандемиясига қарши курашда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббиёт ва экология

Танлов 2022 йилнинг 1 сентябридан 2023 йилнинг 1 июнигача 10 та номинация бўйича ўтказилади.


Журналистлар ва муаллифлар ўртасида (1-тоифа).
1. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисида матбуотда эълон қилинган энг яхши журналистик материал.
2. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисида телевидение орқали намойиш этилган энг яхши журналистик материал.
3. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисида радио орқали берилган энг яхши журналистик материал.
4. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисида электрон ОАВда эълон қилинган энг яхши материал.
5. Ўзбекистон Республикаси миллий тиббиёт фанининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш соҳасида эришган ютуқлари, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисидаги энг яхши материал.
6. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, экологик муаммоларни ҳал қилиш орқали ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни профилактика қилиш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисидаги энг яхши материал.

 

Тиббиёт ходимлари ўртасида (2-тоифа).
1. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисидаги энг яхши материал.
2. Ўзбекистон мустақиллиги йиллари мобайнида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасида патентланган миллий илмий-техник ишланмалар ва кашфиётлар, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисидаги энг яхши тиббий материал.
3. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган дори воситалари ва тиббий техникаларни қўллаган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни профилактика қилиш, ташхислаш ва даволашнинг самарали услублари, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисидаги энг яхши тиббий материал.

 

Тиббиёт ходимлари, фотомухбирлар ва муаллифлар ўртасида (3-тоифа).
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, COVID-19 пандемиясига қарши кураш тўғрисидаги энг яхши фоторепортаж.

 

Мукофот жамғармаси:
Ғолиблар қимматбаҳо совринлар ва дипломлар билан тақдирланади. Танловга материаллар 2022 йилнинг 1 сентябридан 2023 йилнинг 1 июнигача қабул қилинади. Материалларни journal@medicalexpress.uz электрон манзили ёки Тошкент шаҳри,
100135, Чилонзор тумани,  Цквартал, дом 6, офис 108. манзилига юборишингиз мумкин. Тел/факс: (+998 78) 140-37-00.

19.10.2022 4811

Похожие новости