Соғлиқни сақлаш тизимига сунъий интеллект технологиялари татбиқ этилади

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, юртимиздаги 565 та даволаш-профилактика муассасасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

  • Шу мақсадда: 475 минг нафар ходимнинг рақамли технологиялар бўйича малакасини ошириш;
  • «KfW» банкининг «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасини яратиш;
  • тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш;
  • даволаш-профилактика муассасаларини ахборот-техника воситалари билан таъминлаш орқали моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш назарда тутиляпти.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi

19.01.2024 788

Похожие новости