
Унда вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппарати ходимлари, тизимдаги тузилмалар, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва пойтахтда жойлашган тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари ҳамда фаол талаба-ёшлар иштирок этди.
Жойлардаги студиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ҳудудий бошқармалар, ихтисослашган марказлар филиаллари, даволаш муассасалари, соҳа олий таълим муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланди.
Мулоқотда соғлиқни сақлаш тизимида аниқланган коррупциявий ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари, олдини олиш чоралари бўйича ўрганишлар натижалари танқидий кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, бу иллатга қарши кескин курашиш, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хавф-хатарларни эрта аниқлаш, турли бюрократик тўсиқларга барҳам бериш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, ёшларда ушбу иллатга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш ҳам доимий эътиборда.
Йиғилишда шу каби масалалар чуқур таҳлил қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

